26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дулат Исабеков – 80 ёшда

Туркистонда ёзувчи, драматург, “Қозоғистон Меҳнат қаҳрамони” Дулат Исабеков таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтди. Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди ва вилоят жамоатчилиги, китобхонлар адибга ҳурмат кўрсатиб, ижодига юксак баҳо берди. Юбилей доирасида Д. Исабековнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Тантанали тадбир Туркистон мусиқали драма театрида юбилей соҳибининг “Бөрте” спектакли билан давом этди. Тарихий асарни томоша қилиш учун нафақат Туркистон вилояти, балки бошқа вилоятлардан ҳам томошабинлар махсус ташриф буюришди.

Спектакль бошланишидан аввал вилоят ҳокими Дархан Сатибалди таниқли адибни юбилей билан табриклаб, унга ҳурмат кўрсатди.

– Сизни 80 ёшингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Бу юбилейни Туркистон тимсолида нишонлаётганимиздан хурсандмиз. Сиз нафақат адабиёт, балки журналистика, драматургия соҳасида ҳам ўз йўлингизни очдингиз. Туғилган жойингиз – Муқаддас Туркистон вилоятига келиб, юбилейингизни нишонлаш биз учун шараф. Яқинда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистонга маънавий-тарихий пойтахт мақомини беришни таклиф қилган эди. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Туркистон Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган буюк шаҳар. Бу ерда тарихий қарорлар қабул қилинган. Туркистонни ривожлантиришдан асосий мақсадимиз минтақани туркий оламнинг маънавий-маданий марказига айлантиришдир. Бу мақсадни рўёбга чиқаришда сиз каби ёзувчиларнинг хизматлари беқиёс, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-27, 03:49 3841
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.