26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хавфсизликни таъминлаш – бош мақсад

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 2021 йил 1 сентябрдаги “Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – мамлакат равнақининг мустаҳкам пойдевори” Мактубида “Бир неча минтақада полициянинг сервис модели қалдирғоч лойиҳа сифатида иш бошлади. Навбатдаги босқич – унинг қамровини кенгайтириш. Бу борадаги ишларнинг муваффақияти маҳаллий ижро органларининг ушбу жараёнга жалб этилишига бевосита боғлиқ бўлади. Улар янги инновацияларнинг моҳиятини тушуниб, полицияни қўллаб-қувватлашлари керак”, деб полиция сервис моделининг концепциясини амалга оширишни топширган эди. Вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг ноябрь ойида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг фармойишига биноан жамоат хавфсизлигини таъминлашда сервис усулини татбиқ этиш бўйича идоралараро гуруҳ ташкил этилган эди.
Унинг таркибига вилоят Полиция департаменти, Туркистон шаҳар прокуратураси, вилоят соғликни сақлаш бошқармаси, вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси, фавқулодда вазиятлар департаменти, бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси, вилоят жамоат кенгаши аъзолари вакиллари киритилди.
Лойиҳанинг мақсади:
1. Жамоатчилик ва маҳаллий давлат органлари ходимларини муайян ҳудудларда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш юзасидан янги ёндашув ва қарорларни тайёрлашга жалб қилиш ҳамда жиноятлар ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилишига сабаб бўлаётган ҳолат ва вазиятларни бартараф этиш борасида биргаликда қарорлар қабул қилиш;
2. Ҳуқуқ-тартиботни, шунингдек, аҳолининг ҳокимиятга ишончини таъминлаш масалаларида фуқаролик жамият билан давлат органлари ўртасидаги заиф алоқалар сабабларини аниқлаш;
3. Хавфсизлик масалаларини биргаликда аниқлаш ва ҳал этиш учун маҳаллий ҳамжамият билан мунтазам ишончли алоқалар ўрнатиш;
4. Қалдирғоч лойиҳа татбиқ этилган туман базасида тўпланган тажрибани яхшилаш учун шароитлар яратиш.
Таҳлилдан кўзланган асосий мақсад – тасарруфимиздаги ҳудудда хавфсизликнинг ёмонлашувига таъсир кўрсатадиган муаммо ва сабабларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркистон вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва бошқа мутасадди идораларга тегишли қарорлар қабул қилиш учун тавсия қилинади.
Таҳлил вазифалари:
1. Замонавий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда тасарруфдаги ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш;
2. Тасарруфдаги ҳудудда хавфсизлик масалалари юзасидан маҳаллий ҳамжамиятнинг фикрини ўрганиш;
3. Муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда маҳаллий жамоатчиликни жалб этиш;
4. Туркистон вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди давлат органларига келгусида амалга ошириш учун ишлаб чиқилган тавсияларни тақдим этиш.
Ушбу усул 2019 йили тажриба тариқасида Қарағанди вилоятида жорий этилган. Бу ёндашув фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар сонини камайтиришда ижобий натижа берган.
Шу муносабат билан Қарағанди вилоятида жамиятнинг ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда, ушбу усулни республика миқёсида татбиқ этишга қарор қилинди. Вилоятимизда Туркистон шаҳри, шу жумладан, Саврон ва Ясси кичик туманида жойлашган 3 ва 4-сонли полиция участка пунктлари ҳудудлари тажриба ҳудуди сифатида иш бошлади.
Иш жараёнида икки ҳудуд харитаси чизилиб, чегаралари белгиланди. Ҳудуддаги барча ташкилотларда тушунтириш ишлари олиб борилиб, сўровномалар ўтказилди. 2022 йилнинг 2-4 март кунлари Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий полиция қўмитаси раисининг ўринбосари Алексей Казимирович Милюк, Нур-Султан шаҳридаги ЕХҲТнинг Дастурлар идораси маслаҳатчиси Элмира Хисамутдинова, Ички ишлар вазирлиги лойиҳавий идораси раҳбари Амина Алмағамбетова, идоралараро хавфсизлик гуруҳи аъзоси, таҳлил етакчиси Мўлбасин Сағинған иштирокида мажлис ўтди. Унда бажарилган ишларга ижобий баҳо берилди. Йиғин иштирокчилари энди Туркистон шаҳрининг барча ҳудудини қалдирғоч лойиҳага киритишни таклиф қилишди.
Ҳозирда гуруҳ аъзолари 2019-2020-2021 йилларда содир бўлган жиноятларни таҳлил қилишмоқда. Ўтган 3 йил давомида энг кўп содир этиладиган жиноятлар ўрни белгиланиб, унинг сабаблари аниқланмоқда. Жиноятнинг энг кўп тарқалган тури – ўғирлик ва фирибгарликдир.
Ҳозир жамиятимизда жамоат хавфсизлигига ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул, деган тушунча, ўзига хослик шаклланиб қолган. Сервис моделда эса жамоат хавфсизлигига маҳаллий ижро органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бизнес ҳамжамияти, нодавлат ташкилотлар, жамғармалар, касаба уюшмалари, университетлар жавобгардир.
Амалдаги усулда Қозоғистон фуқароларининг 38,3 фоизи полицияга ишонч билдирса, сервис модель ривожланган Ғарб давлатларида полицияга ишонч 70-80 фоизни ташкил қилади.
Туркистон – қозоқ халқи ва туркий тилли давлатларнинг энг йирик зиёрат ва сайёҳлик, ҳунармандчилик маркази, мамлакатимизнинг маънавий пойтахтига айланган қадимий шаҳар. Яъни, Туркистон шаҳри давлатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, ғоявий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. Йил бошидан буён Туркистон шаҳрига 1,1 миллиондан зиёд сайёҳ ва зиёратчилар ташриф буюришди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 5,6 баравар ошган.
Галдаги асосий мақсадимиз – шаҳар мақомини юксалтириш, хавфсизликни таъминлаш, қулай шароитлар яратиш, умуман олганда, дунёга танитиш. Бу, албатта, кўп меҳнат талаб қилади. Шундай экан, юқорида қайд этилган усулни барчамиз қўллаб-қувватлаб, биргаликда амалга оширайлик.

З. ЧОЛДОНОВ, Туркистон вилоят жамоатчилик кенгаши аъзоси, вилоят ҳокимлиги қошидаги жамоат хавфсизлигини таъминлашда сервис усулни татбиқ этиш бўйича идоралараро гуруҳ аъзоси., 2022-06-01, 23:58 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.