26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Теран тарихдан – ёрқин келажакка

Анъанага кўра, олтин куз фаслининг дастлабки ойи биринчи санасида ўз мустақиллигининг тўртинчи ўн йиллигида жаҳон миқёсидаги иқтисодий таназзул синовларини сабот билан енгиб келаётган мамлакатимиз учун муҳим иқтисодий йўналишлар белгилаб берилди. 

Муҳтарам Президентимиз, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев ушбу муҳим ҳужжат ижроси муддатини уч йилга белгилади. Давлатимиз мамлакат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиши мезони теран таъкидланди. Президент режаланаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – 2029 йилга бориб, миллий иқтисодиёт кўламини икки баравар ошириб, 450 миллиард долларга етказишдек мураккаб вазифани қўйди. Бу – жиддий топшириқ. Зеро, мамлакатимизнинг барқарор келажаги учун ушбу стратегик вазифани амалга оширишимиз ўта муҳим. 

Барча фуқаролар, айниқса, ёшлар асрдан асрга эъзозланиб келаётган қадриятларимизни улуғлаб, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, интизом, масъулият, тежамкорлик, адолатпарварлик фазилатларини намоён этишса, забт этилмайдиган довон йўқлиги ифтихор ила таъкидланди. 

Туркий оламнинг маънавий пойтахти, халқаро сайёҳлик маскани Туркистон шаҳри вилоят маркази бўлгандан буён ўтган беш йилдаги жадал тараққиёти, амалга оширилган оламшумул қурилиш, ободончилик, кўкаламзорлаштириш каби вазифалар давлатимиз томонидан белгиланган, бу албатта ҳаётга татбиқ этилиши жоиз. ҚР Президенти Мактубда белгилаган вазифалар жамиятда этнослараро тотувлик, бирлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва иззат каби юксак хислатларни таъминлашига ишончимиз комил. Ҳар биримиз умумхалқ манфаатлари йўлидаги вазифалар ижросига муносиб ҳисса қўшайлик.

Баҳодир ИРИСМЕТОВ, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, ҚХА аъзоси, 2023-09-06, 20:35 4701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.